Коронавирусга қарши вакцина дастлабки синовдан ўтказила бошланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.
"Вируснинг генетик кетма-кетлиги аниқланганидан атиги 60 кун ўтиб вакцинанинг дастлабки синовлари ўтказилиши бошланди. Бу тасаввур қилиб бўлмас муваффақият. Биз бутун дунёдаги тадқиқотчиларга синов дориларини тизимли равишда баҳолашни тавсия этмоқдамиз", - деди у.
Аввалроқ АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки клиник синовлари ўтказилгани тўғрисида хабар берилганди.
Бугунга келиб дунё бўйлаб 160дан ортиқ давлатда 190 мингдан ортиқ инфекция ҳолати тасдиқланган; коронавирус 7,5 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди.















