Тошкент талабалар шаҳри. Республиканинг турли чеккаларидан келган ёшлар йиллар давомида пойтахтдаги таълим масканларида таҳсил олишади.

Айни вақтда шаҳар кўчаларни тўлдириб турадиган шовқин-сурон анча тинчиб қолган. Айниқса, сокинлик «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида яққол кўзга ташланмоқда. Пойтахтнинг энг қайноқ нуқталаридан бири бўлган ушбу ҳудудда 2та йирик олийгоҳ: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети ўқув бинолари, шунингдек, 6та ОТМга қарашли 28та талабалар турар жойи мавжуд. Мазкур талабалар турар жойларида 8 мингдан ортиқ талаба яшайди. Ҳар куни тахминан 20 мингга яқин талаба бу ҳудудда ҳаракатланади.

Таътил эълон қилинганидан кейин эса шаҳарча ҳувиллаб қолган. Бундай ҳолат йилнинг шу даври учун ноодатий ҳисобланади.