Карантинга олинган фуқароларнинг салкам 7 минг нафарига жавоб берилди - Нурмат Отабеков
Ҳозир вақтда 2,3 минг нафар киши карантин муддатини ўтамоқда
Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.
«Бугунги кунга қадар 9 мингдан ортиқ киши карантинга олинган ва уларнинг 6800... салкам 7 минг нафарига уйига жавоб берилган. Ҳозир вақтда 2,3 минг нафар киши карантин муддатини ўтамоқда», — давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков.
Аввалроқ, 20 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўзгаришсиз қолгани хабар берилганди.
«Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 20 март, соат 9:00 ҳолатига кўра коронавирусдан касалланганлар сони 23 нафар.
Сўнгги бир кунда Ўзбекистонда вирусдан касалланишнинг янги ҳолатлари рўйхатга олингани йўқ», деди Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати 15 март куни қайд этилди. 11 март куни Франциядан учиб келган аёлга коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган. Ушбу аёл кейинчалик яна 11 кишига (ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси, онаси, келини, ҳамкасби ва яна тўрт қариндошига) вирус юқтиргани маълум бўлди.
Бундан ташқари, яна учта йўналишда Ўзбекистонга кириб келганларда вирус аниқланган:
15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс (6 бемор);
учинчиси, 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс (4 бемор);
тўртинчиси, Дубай–Тошкент йўналишидаги рейс (1 бемор).
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
16:06 / 07.06.2024
"Саратон ва бошқа жиддий касалликлар боғчадаги сифатсиз таомланишдан келиб чиқмоқда" - мутахассис билан суҳбат
14:59 / 05.06.2024
“Болаларга чириган картошка едиришмоқда” – Нурмат Отабеков
18:11 / 13.12.2023