Ҳозирги вазиятда шифокорларимизда ҳар қачонгидан ҳам масъулият катта. Фидойи касб эгалари ўз ҳаётларини хатарга қўйиб бўлса-да, инсонлар саломатлиги йўлида меҳнат қилишяпти.

Коронавирусга қарши курашиш ишларига 5,5 мингга яқин тиббиёт ходими жалб этилган.

Жамоатчилик орасида масъулиятли соҳа вакилларининг меҳнатини қадрлаш, жонкуяр ходимларни қўллаб-қувватлаш бўйича хайрли ташаббуслар кўзга ташланаётгани – қувонарли ҳол.

Бугун Kun.uz таҳририяти ҳам шифокорларимизга ташаккур билдириш мақсадида ўзига хос челленжга қўшилиб, тушлик ташкил этишга қарор қилди.

Kun.uz бошқа корхона ва ташкилотларни ҳам сиз-у бизнинг саломатлигимиз учун қайғураётган оқ либосли жонкуяр инсонларга миннатдорчилик рамзи сифатида самимий челленжни давом эттиришга чорлайди.