Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жарроҳлик амалиёти учун бўлса-да, чет элга чиқиш деярли иложсиз – Баҳром Алматов
«Деярли барча ривожланган давлатларда карантин ҳолати, яъни бошқа давлатларга борилгани билан у ерда қабул қилмасликлари мумкин».
АОКА қошида коронавирусга қарши махсус ташкиллаштирилган штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов аҳолидан тушган саволларга жавоб берди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
– Бирор бемор чет элда операция қилиниши зарур бўлса (бошқа чора йўқ бўлса), операция учун четга чиқса бўладими? Қай тартибда?
– Хабарингиз бор, бугунги кунда халқаро авиарейслар тўхтатилган. Бошқа давлатлар ҳам касаллик қайд этилгани муносабати билан чекловлар ўрнатган. Алоҳида келишувлар бўлмаса, касалларни қабул қилиш масаласи муаммога айланган.
Шунинг учун биз даволаниш учун чет элга чиқишни тавсия этмаймиз. Республикамиздаги етакчи шифохоналар барча зарур асбоб-ускуналар билан таъминланган, мутаҳассисларимиз етарлича билим ва малакага эга.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026