Жамият | 15:22 / 23.03.2020
6388
2 дақиқада ўқилади

Фото: Чиқинди йиғиш майдонлари ва махсус техникалар дезинфекция қилинмоқда

Республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, «Махсустранс» ИЧБ ДУК Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан шартнома имзолади.

Корхонадан Kun.uz`га маълум қилишларича, шартнома асосида барча автокорхона филиаллари, сервислар, автоколонналар, 574та чиқинди йиғиш майдонлари, 435та махсус техникалар доимий равишда дезинфекция килиняпти.

«Бугунги кунда «Махсустранс» ДУК барча ишга чиқиши зарур бўлган ходимлари махсус дезинфекция қилинган автобусларда ташилиб, уларга доимий равишда тиббий ниқоблар тарқатилиши йўлга қўйилган.

Фото: "Махсустранс" ДУК

Ишга чиқишига зарурат бўлмаган ходимлар эса уй шароитида масофадан туриб фаолият олиб бориши учун барча шароитлар яратилган.

Бундан ташқари, чиқинди орқали вирус ташилишининг олдини олиш мақсадида «Махсустранс»га тегишли Яшнобод, Юнусобод, Яккасарой туманларида жойлашган барча қайта юклаш шаҳобчаларида ҳам дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда», – дейилади «Махсустранс» хабарида.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳридан бир кунда 2 минг тоннагача чиқинди олиб чиқилади. Шу боисдан «Махсустранс» ўз фаолиятини одатий режимида давом эттиради.

Фото: "Махсустранс" ДУК
Фото: "Махсустранс" ДУК
Фото: "Махсустранс" ДУК
Фото: "Махсустранс" ДУК

Мавзуга оид