Ижтимоий тармоқда ваҳимали ва ёлғон маълумот тарқатган шахсга жарима жазоси тайинланди
Бу шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1 115 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди
Баъзи ижтимоий тармоқларда республиканинг барча ҳудудларида коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин вақтида фуқароларни ваҳимага солувчи ва ҳуқуқ-тартиботни бузишга ундовчи миш-мишлар тарқалмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 20 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник тадбирлар давомида Telegram мессенжеридаги каналлардан бирининг фойдаланувчиси 20 март куни соат 12:38да гуруҳга коронавирус ҳақида одамларни чалғитувчи, жамиятда ваҳима уйғотувчи ёлғон маълумот тарқатганлиги маълум бўлди.
Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан қўшимча олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида Telegram мессенжерида гуруҳга ёлғон маълумот тарқатган профиль эгаси ва фойдаланувчиси Сурхондарё вилояти, Музработ туманида истиқомат қилиб, Термиз шаҳрида савдо шохобчаларининг бирида сотувчи бўлиб ишлаб келаётган фуқаро А.Б. эканлиги аниқланди.
Унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Термиз шаҳар судига юборилди.
23 март куни Маъмурий ишлар бўйича Термиз шаҳар судининг қарорига кўра, фуқаро А.Б. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 205-моддасида кўрсатилган (Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш) ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1.115.000 (бир миллион бир юз ўн беш минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
“Азиз фуқаролар, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли мазмундаги норасмий маълумотларга ишонмасликларингизни сўраб қоламиз”, - дейилган хабарда.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024