«Шу билан бирга, бу ислоҳотлар изчил давом эттирилади. Айниқса, санитария-эпидемиология тизимига эътибор кучайтирилади», – деди Норбоева Сенатнинг 24 мартдаги ялпи мажлисида.
Парламент юқори палатаси Ахборот хизматидан маълум қилишларича, сенаторлар соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов орқали мамлакатнинг барча тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш ишларига 5,5 мингга яқин тиббиёт ходими жалб этилган. Уларнинг маошига қўшимча 120 фоиз устама тўланиши белгиланган.
Аввалроқ, Сенат ялпи мажлисида 5та қонун кўриб чиқилиши хабар қилинганди.
















