Ўзбекистон | 00:17 / 24.03.2020
80605
1 дақиқада ўқилади
Пластик ва қоғозда 5 кунгача: Коронавирус нарса-буюмлар юзасида қанча вақт яшайди?
Инфекция энг узоқ вақт қоғоз ва пластик юзада сақланиши мумкин.
Ўзбекистонда аллақачон 40дан зиёд кишига юққан коронавирусли инфекция турли юзаларда 5 кунгача сақланиб туриши мумкин экан. Украиналик таниқли педиатр Евгений Комаровский бу борада инфографика эълон қилди.
Маълумотларга кўра, инфекция қоғоз ва пластик юзада энг узоқ вақт давомида сақланиши мумкин – 5 кунгача.
Шунингдек, у 4 кунгача ёғоч ҳамда шиша юзада сақланиб туриши мумкин.
Вирус алюминий юзаларда 2 соатдан 8 соатгача, жарроҳлик қўлқопларида 8 соатгача, темир сиртларда 48 соатгача сақланади.
Ёдда тутинг: ўзингизни сақлаш учун:
- ЎРВИ аломатлари бор инсонлар билан алоқада масофаланинг — камида 1,5 метргача;
- юзингизга, жумладан, кўз, бурун ва оғзингизга тегинманг;
- маҳсулотларни оловда тоблаб истеъмол қилинг — гўшт, гўшт маҳсулотлари ва тухумни хомлигича еманг;
- ЎРВИнинг биринчи аломатлари пайдо бўлганда зудлик билан оилавий врачингизга мурожаат қилинг.
Мавзуга оид
17:49 / 14.08.2023
Ўзбекистонда коронавирусга қарши сут сотуви бошланди
18:58 / 06.05.2023
ЖССТ коронавирус ҳеч қачон бутунлай йўқ қилинмаслигини айтди
19:23 / 05.05.2023
ЖССТ коронавирус пандемияси тугаганини эълон қилди
18:19 / 02.05.2023