Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Давергеодезкадастр» масофадан туриб ишлаш ва иш унумдорлигини таъминлаш бўйича тизим ишлаб чиқди
Аудио селекторга уланиш учун фойдаланувчиларга қўшимча ускуна талаб этилмайди, уларда оддий уй телефони ёки мобил телефон бўлиши кифоя
“Давергеодезкадастр” қўмитаси мутахассислари томонидан барча давлат ва нодавлат идоралар учун масофадан туриб ишлаш ва иш унумдорлигини таъминлаш бўйича "Аудио конференция” (аудио селектор) тизими ишлаб чиқилди ва у бепул тақдим этилади.
Қайд этилишича, аудио селекторга уланиш учун фойдаланувчиларга қўшимча ускуна талаб этилмайди, уларда оддий уй телефони ёки мобил телефон бўлиши кифоя. Телефон орқали тизимда мулоқот қилиш мумкин.
Давлат ва нодавлат идоралар учун эслатилишича, аудио селектор тизимини телекоммуникация оператори томонидан SIP-каналлари орқали улаш етарли.
Аудио селекторнинг афзалликлари:
1. Юклаб олиш ва фойдаланиш бепул;
2. Оддий ва тушунарли бошқарув интерфейси;
3. 100 тагача иштирокчиларни алоқага қўшиш имконияти;
4. Бир вақтнинг ўзида барча иштирокчилар билан мулоқот қилиш имконияти;
5. Конференцияда барча иштирокчилар бир-бирларини тинглаши мумкин;
6. Муҳим аудио селекторларни ёзиб олиш функцияси мавжуд.
Дастурни қуйидаги ҳавола орқали бепул юклаб олиш мумкин:
http://ygk.uz/sites/main/files/audioselektor/Audioselektor.zip
Мавзуга оид
20:55 / 07.09.2020
«Давергеодезкадастр» агентликка айлантирилади. Кадастр органлари энди ҳокимларга бўйсунмайди
21:47 / 21.08.2020
Ўзбекистонда навигация хариталари, космик суратлар, дронлардан олинган маълумотларга қонуний тус берилмоқда
15:14 / 20.08.2020
Давергеодезкадастр қўмитаси Тупроққалъа туманида рўй берган коррупцион ҳолатга муносабат билдирди
16:24 / 06.08.2020