Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқитувчилар махсус таълим платформаси орқали ўқувчилар билимини баҳолашади - Вазирлик
Бугун, 25 март куни АОКА ҳузуридаги махсус штабда Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган брифингда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров келиб тушган саволларга жавоб қайтарди.
«Телевизион дарсларни параллел равишда интернет тармоғида вазирликнинг расмий веб-сайтида, kundalik.com ҳамда онлайн мактаб электрон портали орқали кузатиб боришга имкон яратилади. Ўқитувчилар Kundalik.com орқали ўқувчиларнинг видеодарслар орқали билим олишини назорат қилиб, баҳолаб боришади.
Kundalik рақамли таълим платформаси Ўзбекистон мактабларида масофавий таълимни ташкил қилиш учун барча зарур функцияларга эга. Бу ўқувчиларга уйда ўтирган ҳолда ўқув жараёнини тўхтатмаслик, фанларни мустақил равишда ўрганиш ва педагог билан масофадан туриб мулоқот қилиш имконини беради.
Педагоглар Kundalik орқали уй вазифаларини ва ўқув маркази педагогик ва психологик ёрдам беришларини, уларнинг билимларидаги бўшлиқларни тўлдириб боришларини сўраймиз. Педагоглар Kundalik орқали уй вазифаларини ва ўқув материалларини бериши, ўқувчилар эса бажарилган ишларни текширишга юборишлари мумкин. Якун бўйича ўқитувчилар электрон журналга баҳо қўяди ёки жавоблар устида яна ишлаш бўйича шарҳларини қолдиради.
Тизим ҳозирча фақат Тошкент шаҳрида йўлга қўйилгани боис, қолган ҳудудларда таътил даври тугаб, ўқув жараёнлари бошланган вақтда 4-чоракда режалаштирилган назорат ишлари (оралиқ ва якуний) ўтказилади. Чунки ўқувчиларнинг ўқув йилини муваффақиятли якунлаши ҳамда синфдан-синфга кўчирилиши, битирувчи синф ўқувчиларига эса аттестат берилиши керак бўлади.
Шунингдек, барча педагоглардан ўз фанлари бўйича масофавий тарзда – телефон, ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам равишда ўқувчиларига педагогик ва психологик ёрдам беришларини, уларнинг билимларидаги бўшлиқларни тўлдириб боришларини сўраймиз», дея Анвар Умаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
У телевизион дарслар ўқув йилининг IV чораги учун мўлжалланганини айтиб ўтди.
«Дарслар тўхтатилган кун, яъни 16 мартдан 20 мартгача ўқув йилининг учинчи чораги якунига тўғри келгани сабабли, бу даврда ўқув дастурига асосан аксарият мавзулар такрорлаш ёки ўтилган мавзуларни мустаҳкамлашга қаратилган. Шунинг учун, карантин режими тугаб, дарслар бошлангандан кейин айнан тўхтатилган мавзудан бошлашга эҳтиёж қолмайди. Чунки ўқувчилар учун тайёрланаётган телевизион дарслар орқали ана шу бўшлиқ тўлдириб кетилмоқда.
Телевизион дарслар ўқув йилининг 4-чорагига режалаштирилган мавзулари асосида тайёрланмоқда. Ўқувчилар телевизион дарслар орқали ўзлаштира олмаган билимлар ўқув жараёнлари бошланган вақтда албатта фан ўқитувчилари ёрдамида мустаҳкамланади», дейди у.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026