Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳри карантинга ёпилмоқда: шаҳарда жамоат транспорти қатнови бекор қилинади
Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан кириш 27 март куни соат 06:00дан бошлаб ҳар қандай транспорт воситалари (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) учун тўхтатилади.
Самарқанд шаҳрига киришдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда, шунингдек, Самарқанд шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, Самарқанд шаҳрида жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини олиб бораётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат СЭОМ ходимлари ҳамда вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Шу билан бирга, 27 март куни соат 06:00дан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудудида трамвай ва автобуслар ҳаракати тўхтатилади.
Шаҳар ҳудудига киришга қўйилган чекловларга ва карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
«Азиз самарқандликлар, сизларни яна бир бора карантин даврида тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурат бўлмаса уйда қолишга чақирамиз», — дейилади вилоят ҳокимлиги мурожаатномасида.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026