Бугунги кунда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўчалар ва жамоат жойлари дезинфекция қилиняпти. Кўплаб шаҳарларда махсус бригадалар бунинг учун хлор оҳаги ва сув аралашмасидан фойдаланишяпти. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, бу каби аралашмаларнинг сепилиши бурун, кўз, оғиз шиллиқ қаватига зарар келтиради.
Хлор оҳаги коронавирусга қарши курашда ҳақиқатан ҳам самарали ва юзаларни самарали тозалайди. Бироқ хлор инсон шиллиқ қаватларига зарар етказиши, терини куйдириши мумкин. Айнан шунинг учун дезинфекция ўтказиш вақтида махсус кийимда бўлиш, кимёвий воситалар билан ишлаш қоидаларига риоя этиш керак. Бироқ дезинфекциядан кейин шахсий ҳимоя воситаларисиз юзаларни ушлаш мумкин эмас. Хоналар дезинфекция қилинаётганда ҳам у ердан чиқиб туриш керак. Хлор билан дезинфекция қилинганидан кейин барча юзаларни оддий сув билан ювилади. Шундан кейин уларга қўл билан тегиш мумкин.

Хитойда жумладан унинг Шанхай, Пекин ва Уҳан шаҳарларида кўчалар ва жамоат жойларини дезинфекция қилишга санитар бригадалари жалб этилган. Хлорли оҳак ва сув аралашмаси тўлдирилган юк машиналаридан ташқари мустақил ҳаракатланадиган скутерларда ҳимоя ниқобини таққан ишчилар дезинфекция ишларини амалга оширади. Хитойдаги эпидемия тарқалган илк кунлардаёқ оммавий ахборот воситаларида ҳавони дезинфекция қилувчи воситаларнинг сепилиши ҳақида хабар берилганди. Кўплаб суратларда махсус бригадалар баллонлардаги дезинфекция воситаларини сепишганини кўриш мумкин.

Жанубий Кореяда янги коронавирус қайд этилган беморлар орасидаги ўлим ҳолатлари дунёдаги энг паст кўрсаткични (9478 ҳолатга 144 ўлимм) ташкил этмоқда. Экспертлар аҳолини оммавий тестдан ўтказиш, фуқароларнинг карантин талабларига риоя этиши, шунингдек, оммавий жойлар ва шаҳар кўчаларининг дезинфекция қилиниши CoVID-19 билан самарали курашишга ҳисса қўшаётганини айтишмоқда.


















