Ҳусанхўжа Обидов, Марказий Банк бошқарма бошлиғи:

– Пластик карталар фақат банкка бевосита мурожаат қилиш орқали алмаштирилиши ҳақида тартиб бор. Бу мижозларнинг маблағлари хавфсизлиги учун қўлланади. 

Агар пластик картангиз муддати апрель ойида тугаётган бўлса, апрель ойи охирига қадар ишлайверади.
Ҳозир кўпчилик банклар пластик карталарни онлайн аризалар орқали алмаштириш масаласини кўриб чиқмоқдалар. Сиз банкка мурожаат қилиб, ариза қолдирсангиз, 3 иш кунида пластик картангиз алмаштириб берилади.