Жаҳон | 16:58 / 31.03.2020
4528
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон туризм соҳасида 75 млн иш ўрни йўқолиши мумкин

Жаҳон саёҳат ва туризм кенгаши G20 мамлакатларини туризм бизнесини қутқариш учун қатъий чоралар кўришга чақирди.

Фото: AFP

Коронавирус сабабли жаҳон туризм соҳасида 75 млн иш ўрни йўқолиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (WTTC) G20 мамлакатлари виртуал саммитида маълум қилди. 

Кенгаш G20 мамлакатларини туризм бизнесини қутқариш учун қатъий чоралар кўришга чақирди.

WTTC ресурс ажратиш ва йирик туристик компаниялар – авиа ва круиз компаниялари, глобал бронлаш тизимлари, отельерлар, туроператорлар ва агентлар, рестораторларни сақлаб қолиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди. Қайд этилишича, бу 330 млндан ортиқ кишининг иш ўрнини сақлаб қолишга ёрдам беради.

26 март куни G20 мамлакатлари виртуал саммитида коронавирус пандемияси ва унинг иқтисодиёт, молия ҳамда ижтимоий соҳалардаги оқибатларига қарши курашиш учун 5 трлн доллардан ортиқ маблағ йўналтиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид