Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвиядан қайтган 175 нафар ўзбекистонлик Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда «Косонсой» сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эди.

Бугун, 31 март куни улар карантин муддатини тамомлаб, ўз яшаш вилоятларига жўнаб кетди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.

«Жанубий Кореядан Ўзбекистонга олиб келинганлар худди шу тартибда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чотқол» сиҳатгоҳида карантинда бўлишди. Улар орасида 29 нафар вилоятимиз вакиллари ҳам бор эди. Бугун улар ҳам Наманганга қайтиб келишди. Энди ҳамюртларимиз уй карантини шароитида шифокорлар кузатувида бўлишади», – дейилади хабарда.