Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 167тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 7 нафари тузалди, икки киши вафот этди.

31 март куни Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 17 нафарга ошди.

Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган беморлар даволанмоқда.