Tarona records компанияси таъсисчиси, шоу-бизнесда таниқли бўлган тадбиркор Равшан Йўлдошев 30 март куни кечқурун Тошкентда вафот этди. Унинг юрак хуружидан оламдан ўтгани қайд этилган.

Равшан Йўлдошев 1961 йили 2 апрелда туғилган. Фаолияти давомида Tarona records лейбелини ташкил этиб, санъаткорлар орасида ном қозонганди. Шунингдек, у хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси ҳамда хонанда Шахзоданинг  турмуш ўртоғи ҳисобланади.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.