Адлия вазири Русланбек Давлетов «Ўзбекистон 24» телеканалига интервью берди.
«Автотранспорт чекловини юз фоиз тўхтатиб бўлмайди. Озиқ-овқат хавфсизлиги каби энг муҳим ҳолатларда автотранспорт ҳаракати керак. Фақат суиистеъмол бўлмаслиги учун биз мезонларни киритишга мажбурмиз.
Энг оғир шароитларни белгилаганимизда ҳам суиистеъмолга ҳаракат қилиш ҳолатлари бўляпти. Шунинг учун бир нарсани мурожаат қилиб айтмоқчимиз: фуқароларимиз бирон бир ҳолатда ҳам Давлат хизматлари марказларига бормасликлари керак.
Олдин электрон хизмат кўрсатишда электрон имзо шарт бўларди. Осон бўлиши, бемалол мурожаат қилиш учун ҳозир буни ҳам бекор қилганмиз.
[Махсус рухсатнома] тайёр бўлса, рад қилинмайдиган ҳолатда биз ўзимиз тегишли хабарни юборамиз. Керак бўлса, ўзимиз олиб бориб берамиз. Яъни карантин қоидаларини бузиб, Давлат хизматлари марказларига келишга эҳтиёж йўқ», – дея Давлетовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мурожаатдан сўнг: минглаб фуқаролар стикер учун берган аризасини қайтариб олди
Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар ДХМларга ўз машинасида боришлари мумкин – ДХА
Етказиб бериш хизматига яқинда ишга кирган бўлса, стикер учун ҳужжатлари ўтмайди – Давлетов












