Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди. Шунингдек, Хитойдаги хорижий элчихоналар ва консулхоналарда ҳам байроқлар тушириб қўйилади. 

Маҳаллий вақт билан соат 10да мамлакат бўйлаб 3 дақиқалик сукут сақлаш бўлиб ўтади. Бундан ташқари, қурбонлар хотирасига автомобиллар, поездлар, кемалар гудоклари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа сигнализацияси янграйди.

Хитойнинг соғлиқни сақлаш миллий комиссиясида маълум қилинишича, мамлакатда ҳаммаси бўлиб 81620 киши коронавирусга чалинган, улардан 3322 киши вафот этган.