Бу ҳақда штат губернатори Эндрю Куомо маълум қилди

Айни вақтда штат АҚШда коронавирус эпидемияси маркази бўлиб қолмоқда. Штат касалланганлар сони бўйича бу борада дунёда 2- ва 3-ўринда турган Италия ва Испанияга яқинлашиб қолди. АҚШда умумий ҳисобда коронавирусга чалинганлар сони 266 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Нью-Йорк штатида касалланганлар сони бир кун ичида 10482 кишига кўпайган. Штатда энг оғир вазият Нью-Йорк шаҳрида кузатилмоқда. Бу ерда касалланганлар сони бир кун ичида 5350 нафарга кўпайиб, умумий ҳисобда 57159 нафарга етган.