Ўзбекистонда қон йиғиш кўчма пунктлари ташкил қилинмоқда
Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтида донор қони етишмагани, шунинг учун у ердаги шифокорларнинг ўзи қон топшираётгани, карантин шароитида қон йиғиш кўчма пунктларини ташкил қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан махсус топшириқ хат чиқарилди. Унга мувофиқ, қон йиғиш кўчма пунктлари ташкил қилинмоқда. Ишни бу ҳолда ташкил қилинганида донация ва қон олишга қўйилган барча талабларга риоя этиш керак», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
У АОКАда ўтказилган брифингда карантиндаги одамлар ўртасидаги масофаланиш қандай таъминланаётгани ҳақидаги фикрларини ҳам билдирди.
«Ҳозирда республикада карантиндаги шахсларнинг жами сони 86 минг кишини ташкил қилмоқда. Улардан 23 минг нафардан ортиғи стационар шароитидаги карантинда. Табиийки, карантинда бўлиш вақтида [вирусни] юқтириб олиш хавфи мавжуд. Буни ҳеч ким истисно қилмайди. Карантинга бир вақтнинг ўзида кўп одам жойлаштириляпти ва уларнинг орасида коронавирус инфекцияси билан зарарланганларни қидириш ишлари олиб бориляпти. Бу айнан шундай бўлиши керак», деди Отабеков.
У коронавирус инфекцияси билан зарарланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш шароитида соғлом одам – тиббиёт ходими бемор билан мулоқот қилади. Агар бемор вирусни стационарда кимгадир юқтирса, бу ҳолат учун президент қарорига мувофиқ, имтиёзлар белгиланганини айтиб ўтди.
«Вирусология илмий-тадқиқот институтига беморлар келган илк кунларда тиббий персонал бу инфекция билан таниш эмасди ва тиббий ходимларининг вирусни юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Уларнинг ҳаммаси даволанди ва даволанмоқда, ушбу контингент орасида аҳволнинг оғирлашиши ҳолатлари йўқ. Сўнгги кунларда тиббиёт ходимлари орасида бундай ҳолатлар юз бермаяпти. Тиббиёт ходимлари вирусни юқтиришининг олдини олиш бўйича барча эҳтиёткорлик чораларни биламиз», деди Бош санитария инспектори.
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
16:06 / 07.06.2024
"Саратон ва бошқа жиддий касалликлар боғчадаги сифатсиз таомланишдан келиб чиқмоқда" - мутахассис билан суҳбат
14:59 / 05.06.2024
“Болаларга чириган картошка едиришмоқда” – Нурмат Отабеков
09:49 / 22.05.2024