Ички ишлар вазирининг 10 апрелдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Майор Равшан Авазович Шерназаров Навоий шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Р.Шерназаров Навоий вилояти, Кармана тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Акбар Ахтамович Савуров Навоий вилояти, Кармана тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Савуров Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Майор Аристангали Елеубаевич Райханов Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Райханов Навоий вилояти, Конимех тумани ИИБ 12-сон ички ишлар бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Эшмуратов Юнус Бекпулатович Навоий вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ю.Эшмуратов Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Акмал Қўчқорович Абдураимов Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
















