Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат харидларида электрон тендерлар ва танловлар ўтказиш бўйича рақамли платформа ишга туширилади
Мазкур электрон танлов ва тендер тизимининг жорий этилиши бизнес юритиш шароитлари кўрсаткичларини яхшилашга ҳамда коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги тавсиялардан бирини бажаришга имкон беради
Давлат харидлари соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, давлат электрон харидлари операторлари ўртасида рақобат муҳитини ошириш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ҳисоблаш маркази томонидан бюджет ва корпоратив харидлар бўйича электрон тендер (танлов) ўтказиш юзасидан ахборот тизими ишлаб чиқилди.
Вазирлик хабарига кўра, мазкур электрон тизим ўзининг хориждаги аналогларидан қолишмайди, ҳатто жараёнларни автоматлаштириш кўрсаткичлари бўйича уларнинг аксариятидан устун эканлигини намойиш этади, ҳамда тендер ва савдо танловларини узоқ масофалардан туриб ўтказиш имконини беради. Бу коронавирус эпидемияси тарқалган шароитда жуда долзарб саналади.
Республика қонунчилигига мувофиқ тизим танловга ва тендерга асосланган савдоларнинг балл усулида ва арзон нархлаш методида ўтказилишини таъминлайди. Буюртмачиларга жаҳонда тан олинган баҳолаш усулларининг иккитадан биттасини мустақил танлаш, даъвогарларнинг таклифларини баҳолайдиган мезонларни аниқлаш, бу мезонларнинг аҳамиятини белгилаш (улардан ҳар қайсиси буюртмачилар учун у ёки бу кўрсаткичнинг муҳимлигига боғлиқ ҳолда турли миқдордаги баллар бериши мумкин) имкони берилади. Миқдор кўрсаткичларига асосланган мезонлар (мутахассисларнинг сони, бозордаги иш стажи, нархи, етказиб бериш муддати ва бошқалар) тизим ёрдамида мустақил автоматик режимда, инсон омилларини жалб қилмаган ҳолда баҳоланади. Сифат (эксперт) мезонлари «Онлайн» режимда ишлай оладиган танлов (тендер) комиссияси аъзолари томонидан баҳоланади.
Тизимни ишлаб чиқишда савдо жараёнининг очиқлигини ҳамда рақобатни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа шу каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур электрон танлов ва тендер тизимининг жорий этилиши бизнес юритиш (Doing Business) шароитлари кўрсаткичларини яхшилашга ҳамда OESR халқаро ташкилотининг коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги тавсиялардан бирини бажаришга имкон беради.
Ҳозирги вақтда Молия вазирлиги томонидан барча бюджет корпоратив буюртмачиларда тендер ва танлов савдоларини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш жадвали ишлаб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
19:17 / 16.04.2026
21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
08:57 / 29.01.2026
15,5 млрд сўмлик тендерда қонунбузилишлар аниқланди
13:26 / 17.12.2025