Испанияда сутка давомида коронавирусга чалинган 619 бемор вафот этди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ўлимлар сони ўсиши кузатилган – аввалги суткада 510 нафар бемор вафот этганди.

Мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари қарийб 17 мингга етди.

Касалликка чалиниш ҳолатлари эса 161,8 мингдан 166 мингга етган, 60 мингдан ортиқ киши тузалган.

Испания ҳозирда коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди.