Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги 7-шаҳар клиник шифохонаси ва 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди
7-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилди.
Бугун, 14 апрель куни АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Бош давлат санитария инспекторига Тошкент шаҳридаги 17-сонли шифохона (ҳозирда 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси) ва 8-сонли оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилгани тўғрисидаги хабарлар ҳақида савол берилди.
“Ҳа, тўғри. 17-шаҳар клиник касалхонаси ва Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди”, - дея жавоб қайтарди Нурмат Отабеков.
Бундан олдин, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1054тага етгани хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни қайд этилганди. 13 апрель куни кунлик зарарланиш ҳолатлари бўйича рекорд натижа қайд этилди - 133 ҳолат.
Шу вақтгача 85 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
08:35 / 13.05.2026
Санэпидқўм: Ўзбекистонда ҳантавирус бўйича вазият барқарор
19:09 / 11.05.2026