«Комсомольская правда» нашри банк тизимида эксперт бўлиб ишлайдиган Андрей Дальнов билан коронавирус пандемиясидан кейинги ҳаётдаги ўзгаришларни муҳокама қилди.
Эксперт сўзларига кўра, 5та ўзгариш юз беради ва улардан 4таси жамиятда шаклланиб бўлди.
«Биринчи навбатда бандлик шаклининг ўзгаришига тайёр туриш керак», - деди Дальнов.
«Албатта ўзини яккалаш режими фуқароларнинг иш фаолиятига таъсир қилади. Аниқроғи унинг деярли йўқлигига. Бироқ, бу ҳамма соҳаларга тааллуқли эмас. Баъзи ишлар инсоннинг иш ўрнида ҳозир бўлишини талаб қилмайди. Шу сабабли «масофадан» ишлаш янада оммалашиб боради.
Иккинчи навбатда, маълумотларни узатиш ва интернет соҳасига, масалан виртуал реаллик каби соҳаларга киритилаётган инвестициялар ошади.
Учинчи навбатда, озиқ-овқат истеъмоли тизими ўзгаради. Одамлар маҳсулот етказиб бериш хизматларидан тез-тез фойдалана бошлайдилар.
Тўртинчи навбатда, жамиятни роботлаштириш тезлашади. Баъзи мамлакатларда бундай технологиялар ҳозир ҳам устувор аҳамиятга эга. Чунки, улар инсонларнинг ҳаётини енгиллаштиришга ёрдам беради.
Бешинчи масала сўнгги пайтларда долзарб бўла бошлади: одамларнинг шаҳардан қишлоқларга кўчиши. Уни асослаш бироз қийинроқ. Чунки инсоният тарихи давомида бунинг аксини кузтганмиз.
Қишлоқдаги ҳаёт шаҳарга қараганда барқарорлиги билан ажралиб туради. Шу билан одамларни ўзига жалб қилиши мумкин. Сўнгги пайтларда шаҳарда квартирага, қишлоқда эса катта уй хўжалигига эга бўлганлар кўпаймоқда. Бунинг сабаби – ҳаёт сифатининг ўзгариши, автомобилларнинг ҳамёнбоп бўлиши ва йўлларнинг яхшиланишидир. Мисол учун Москвадан 100 км масофада уйим бор. 30 йил олдин у ерга бориш жараёни бутун бошли саёҳатга айланар эди: 2та втобус, электричка... Ҳозир эса қишлоғимга 1,5 соат ичида етиб оламан.
Иқтисодий ва эпидемиологик инқирозлар натижасида технологияларнинг ривожланиши қишлоққа кўчиб ўтиш иштиёқини янада ошириши мумкин. Чунки қишлоқдаги ҳаёт тарзи шаҳарга қараганда барқарордир. Оддий мисол. Ҳозир кўчага чиқишингиз, ўрмонда сайр қилишингиз, югуришингиз мумкин. Яъни инқроз даврида ўз одатларингизни ўзгартирмайсиз.
Бундан ташқари, технологияларнинг ривожланиши натижасида географик ҳолатингиз ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмайди. Масалан, виртуал реаллик технологияси сизга офисда бўлиш эффектини беради. Видеоконференциялар бунга қараб ташланган илк қадамдир.
















