Жамият | 07:19 / 16.04.2020
20453
1 дақиқада ўқилади

Навоийда туғилган чақалоқ ўз уйига ноодатий тарзда кузатилди

Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи Тўлаевлар оиласи яқинда фарзандли бўлиб, 15 апрель куни туғруқхонадан она ва туғилган фарзандини уйга олиб кетиш учун жавоб берилганди. 

Фото: Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати

Бироқ карантин даврида шаҳар кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланган, қолаверса, уйгача йўл узоқлиги туфайли чақалоқ ва турмуш ўртоғини уйига олиб кетишда ота Рустам Тўлаевда муаммо пайдо бўлган.

Бу вазиятда вилоят ички ишлар органлари ходимлари ижобий ечим топиб, уларга ёрдам қўлини чўзди. Чақалоқ ва ота-онаси тартиб посбонларининг хизмат машинасида уйига етказилди, деб хабар бермоқда Kun.uz’га вилоят ИИБ ахборот хизмати.

ППХ батальони 1-отряд командири, майор Маҳмуд Шодиев ҳамда ППХ батальони ходими, катта сержант Жавоҳир Яҳёевларнинг кўмаги туфайли улар яшаш хонадонига соғ-саломат элтиб қўйилди. 

Бу ёрдамдан ёш оила — Рустам Тўлаев ҳамда Дилдора Араббоевалар таъсирланиб, ИИБ ходимларига миннатдорчилик билдирган.

Мавзуга оид