Жаҳон | 17:20 / 21.04.2020
4316
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда карантин 1 июнгача узайтирилди

Ўтган суткада мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 1111 та янги ҳолат аниқланган. Коронавирусга чалинганлар сони 9125 га етди.

Фото: Getty Images

Сингапур ҳукумати мамлакатдаги умуммиллий карантин муддатини 1 июнгача узайтирди. Бу ҳақда Сингапур бош вазири Ли Сянлун маълум қилди. 

Ўтган суткада мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 1111 та янги ҳолат аниқланган. Коронавирусга чалинганлар сони 9125 га етди.

Бош вазир аксарият ҳолатлар умумий ётоқхоналарда яшайдиган мигрантларда қайд этилганини айтди. Улар оммавий тест ўтказиш натижасида аниқланган.

Мигрантлар орасида вирус кўпаяётганининг сабаби шуки, уларнинг ишида оралиқ масофани сақлаш қийин. Бундан ташқари, улар қонунга кўра ётоқхоналарда яшаши керак. У ерда эса битта хонада 12 нафаргача одам истиқомат қилади. 

Аввалроқ карантин 4 майгача давом этиши кутилганди. 

Мавзуга оид