Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди давлат тилида бўлмаган ҳужжат лойиҳалари муҳокамалар порталидан автоматик ўчирилади
Порталга давлат органлари учун огоҳлантириш жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) лойиҳалар давлат органлари томонидан мустақил равишда жойлаштирилади.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, эндиликда давлат тилида матни бўлмаган, бошқа тилда киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари портал маъмурияти томонидан автоматик равишда, муаллифни огоҳлантириб ўтирмай ўчирилади.
20 апрель куни порталга шу ҳақдаги огоҳлантириш жойлаштирилган.
Маълумот учун, «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 8-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон қилинади.
«Адлия вазирлиги экспертиза якунлари бўйича хулосада лойиҳа ўзбек тилида тақдим этилсин, деб ёзади. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентининг 49-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари Администрацияга давлат тилида, зарурат бўлганда – бошқа тиллардаги таржимаси билан бирга киритилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ҳукуматнинг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг 40-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукуматга давлат тилида, зарурат бўлганда – рус тили ва бошқа тилларга таржима қилиниб киритилиши лозим», – дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
08:34 / 19.05.2026