Олимлар Ер магнит майдонининг “қўшиғи”ни тақдим қилишди. Аудиоёзув Европа коинот агентлигининг твиттердаги аккаунтида жойлаштирилган.

Таъкидланишича, ёзув BepiColombo қурилмаси томонидан қайд қилинган. Ушбу қурилма ESA ва JAXA – Европа ва Япония коинот агентликлари миссияси доирасида фаолият юритмоқда.

BepiColombo 2018 йилда фазога учирилган. Унинг асосий мақсади Меркурий сайёрасини ўрганиш ҳисобланади. У Меркурий атрофида 6 марта айлангач, Венера атрофида ҳам 2 марта айланиши белгиланган.