Эронда коронавирусдан “дори” сифатида метанол қабул қилиш 728 киши ўлимига олиб келди
Эрон аҳолиси орасида метанол (метил спирти) коронавирусдан даволаши борасидаги янглиш фикр 20 февралдан 7 апрелгача 728 кишининг ўлимига олиб келди.
Бу ҳақда Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги маслаҳатчиси Ҳусайн Ҳасаниан маълум қилган.
Эронда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш шариат билан қатъиян тақиқланган бўлса-да, бироқ аҳоли орасида метанол коронавируснинг олдини олишда ва ундан даволашда истеъмол қилиниши кераклиги ҳақида гаплар юрибди.
Таъкидланишича, алкоголга талаб ошгани ортида маҳаллий “самогончилар” заҳарли метанол сотишни бошлашган. Унинг истеъмоли оғир заҳарланишга ёки ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин.
Эроннинг суд-тиббиёт экспертизаси миллий бошқармасида маълум қилинишича, мамлакатда жорий йилда алкоголдан заҳарланишлар 2019 йилга нисбатан 10 мартадан кўпроққа ошган. 2019 йилда мамлакатда 66 киши алкоголдан заҳарланиб вафот этган.
Охирги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга чалинганлар сони 91 мингдан кўпроқни, вафот этганлар 5806 нафарни ташкил қилмоқда. 70 мингдан кўпроқ киши касалликдан соғайиб кетган.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
14:15 / 06.11.2024