Хонанда Сардор Раҳимхон бошчилигидаги «Aжр Ислом» каналининг «Юрак амри» инсонпарварлик лойиҳаси Сирдарё вилоятида ўз фаолиятини бошлади.

Лойиҳа доирасида Сирдарёдаги хайрия тадбирларига актёр Дилшодбек Каттабеков бошчилик қилмоқда.

Акциянинг биринчи кунида ўндан ортиқ оилага эҳсонлар тарқатилди.

Дилшодбек Каттабеков хайрия лойиҳаси тафсилотлари ҳақида маълумот берди

«Aйни дамда юртимизда карантин даври эълон қилинган. Мана шу карантин даврида ҳукуматимиз томонидан бутун республикамиз бўйлаб меҳрга муҳтож ва мискин оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия, эҳсон асосида тарқатиш йўлга қўйилган.

Қолаверса, шу қаторда, бир нечта ижодкорларимиз, тадбиркорларимиз ва Аллоҳ йўлида халқ учун борини аямайдиган саховатпеша инсонларимиз томонидан жудаям кўплаб хайрия акциялари эълон қилинган. Шулардан бири – Сардор Раҳимхоннинг «Aжр Ислом» каналида «Юрак Aмри» лойиҳаси йўлга қўйилди. Бу лойиҳа пойтахтимиз бўйлаб ва республикамиздаги баъзи вилоятларда ҳам ўз хайрия акцияларини давом эттирмоқда ва биз ҳам ўзимизни Сирдарё вилоятида ҳам хайрия эҳсонларини давом эттиришни уларга таклиф киритдик.

Улар бу таклифимизни қўллаб-қувватлашди. Биз Сирдарё вилоятида, туманларимизда ва маҳаллаларимиздаги меҳрга муҳтож, кам таъминланган ва мискин оилаларга етарлича озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилишни йўлга қўйдик.

Бу жуда қисқа фурсат ичида рўй берди, ижтимоий тармоқларимизга шу ҳақида ролик жойлаштирганимиздан сўнг, бизга саховатпеша инсонларимиз томонидан нақд пул ва пластик карталаримизга маблағлар келиб тушди. Етарлича маблағ йиғилганидан сўнг биз ўндан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини биринчи навбатда ўнта оилага тенг миқдорда бўлиб чиқиб ва мана шуларни меҳрга муҳтож ва мискин оилаларга тарқатиш дебочасида турибмиз.