Комиссия ҳисоботида Ўзбекистон 2019 йил давомида диний соҳада амалга оширган ўзгаришлар эътироф этилиб, айниқса «Жаслиқ» қамоқхонасининг ёпилгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

«Ўзбекистон ҳукумати диний соҳага оид муаммоли қонунларни қайта кўриб чиқиши (ҳукумат шундай қилишни ваъда қилган) ва ҳибсда ушлаб турилганлар масаласини ҳал этиши зарурлигича қолаётганига қарамай, USCIRF сўнгги бир йилда кузатилган умидбахш ўзгаришларга асосланган ҳолда Давлат департаментига Ўзбекистонни «махсус кузатувдаги давлатлар» рўйхатига ўтказишни тавсия қилмоқда», – дейилади Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси ҳисоботида.

Қайд этиш керак, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан 2018 йил декабрда чиқариб бўлган.

Бироқ USCIRF 2019 йил апрелида Давлат департаментининг бу қарорини маъқулламаган, Ўзбекистонни «қора рўйхат»га қайтаришни маслаҳат берганди.

Шунга қарамай, Комиссия тавсияси Давлат департаменти томонидан инобатга олинмаган, АҚШ ташқи сиёсат идораси 2019 йил декабрида Ўзбекистонни «алоҳида кузатувдаги давлатлар» тоифасида қолдирган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссиясининг йиллик ҳисоботларида 2005 йилдан буён «алоҳида хавотирга молик давлат» сифатида қайд этиб келинган.

2020 йилги ҳисоботда 15та давлат "махсус кузатув остида" бўлиши кераклиги, 14та давлатдаги диний вазият эса "алоҳида хавотирга молик" экани айтилган.
Фото: USCIRF

2020 йилги ҳисоботда Ўзбекистон билан бирга Қозоғистон, Афғонистон ва Озарбойжон дохил жами 15та мамлакат «махсус кузатувдаги давлатлар»