Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 90 фоизи тезкорлик билан ҳал этилди
Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида Косонсой туманидаги 28 гектар ер майдони 220 нафар кам таъминланган, кўмакка муҳтож ёшларга 8 сотихдан бўлиб берилди.
Жорий йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонасига аҳоли томонидан 2091 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксар қисми, яъни 90 фоизи тезкорлик билан ҳал этилган.
Жумладан, Косонсой тумани “Жар” маҳалласи аҳолисини мактаб масаласи йиллар давомида қийнади. Қишнинг чилласи-ю ёғингарчилик кунларда узоқ масофа босиб қўшни қишлоққа иложсиз қатнаб таълим олаётган ёшлар учун бу масалага нуқта қўйилди. Набихон ота Саломовнинг маҳалла номидан Халқ қабулхонасига қилган мурожаати қисқа фурсатларда кўриб чиқилиб, ижросига киришилди. 8,2 миллиард сўм маблағ эвазига қурилаётган 420 ўринли мактаб сентябрь ойида иш бошлайди.
Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида Косонсой туманидаги 28 гектар ер майдони 220 нафар кам таъминланган, кўмакка муҳтож ёшларга 8 сотихдан бўлиб берилди. Қурилаётган иссиқхоналар энди ёшларнинг даромад манбаи бўлади. Хориж мамлакатларида ишлаб, минг бир қийинчиликларни бошдан ўтказган Баҳодир Тошпўлатов ҳам бугун ўз элида ўз ерига эга бўлди.
Кўптармоқли фермер хўжалигини йўлга қўйишга киришган “Ибодулла ГОЛД инвест” ФХ раҳбари дастлаб ер майдони етишмовчилиги сабаб муаммоларга дуч келди. У бу масала билан Халқ қабулхонасига борди ва шу ерда ечим топишга эришди. Косонсой туманининг чекка ҳудудидан ер майдони ажратилди. Ҳозирда 120 бош қорамол, 225 бош қўй, 25 та туяқуш ва 30 қути асалари боқаётган хўжалик раҳбари бу ишлар ҳажмини янада кенгайтириш ниятида. Наманган вилоят Халқ қабулхонаси хўжаликка зарур бўлган ер майдонини янада кенгайтириш борасидаги масалани ҳам тез кунларда ҳал қилишини билдирди.
Халқ қабулхонаси аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашда қатор ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, “Террий Жар Текстил” корхонасида ишлаётган 700 нафар ишчининг 60 нафари айнан Халқ қабулхонаси мутасаддилари тавсияси билан ишга қабул қилинган.
Косонсой тумани “Баҳористон” маҳалласи фуқароларининг янги болалар боғчасига зарурати юзасидан қилган мурожаати ҳам тез орада ўз ечимини топди. Қишлоқдаги мазкур 100 ўринли мактабгача таълим маскани карантин тугаши биланоқ кичкинтойларни ўз бағрига олади.
Мавзуга оид
20:43 / 25.11.2022
Ҳудудларда Президент администрацияси раҳбарининг ёрдамчилари иш бошлайди
21:32 / 20.12.2021
Собиқ вазир туман ҳокимлигидан вилоят халқ қабулхонаси мудири лавозимига ўтди
14:48 / 20.01.2021
2020 йилда Президент қабулхоналарига 1 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган
16:30 / 26.06.2020