Техника – деҳқоннинг қаноти. Бу нақл бежизга айтилмаган. Айниқса бугунги пандемия шароитида, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳам қишлоқ хўжалигида иш қизғин, бунинг учун эса албатта техника зарур. Мамлакатимиз Президенти томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, бир қарич ерни ҳам увол қилмасдан фойдаланиш, экин экиш, ҳосил олиш борасида қатор қарор ва фармонлар имзоланмоқда. Албатта буларнинг барчаси пандемия ортидан келувчи иқтисодий инқироз даврида мамлакатимиз аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмаслигини олдини олишга қаратилган.
Иш унумдорлигини ошириш, тез ва сифатли агротехник тадбирларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги техникалари сув ва ҳаводек зарур. Қўл меҳнати ёрдамида кўп вақт талаб этиладиган ишларни, техника ёрдамида бир неча соатларда амалга ошириш мумкин.


Юртимизда узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти сўнгги бир йил давомида қатор ижобий ўзгаришлар қилишга улгурди. Техникалар ҳариди учун шартнома тузишдан бошлаб то уни етказиб беришгача бўлган жараёнлар янги босқичга олиб чиқилди. Аввалгидек, кутишлар, техникани олиб кетиш учун узоқдан йўл босиб келишга барҳам берилди ва бу орқали мижозларга кенг имкониятлар яратилди ҳамда коррупцион ҳолатларга чек қўйилди.
2019 йилнинг II-чорагидан бошлаб, техника хариди ва етказиб бериш бўйича қатор янги механизмлар жорий этилди.
- Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, барча турдаги техникалар тўғридан-тўғри ҳудудий филиалларга марказлашган ҳолда етказиш. Бу орқали мижозларнинг вақтини тежашга эришилди;
- Вилоят филиаллари ҳудудида кўргазмалар ташкил этилди ва техникаларни туманларгача етказиб бериш йўлга қўйилди. Техникаларни харид қилмоқчи бўлган мижозлар ҳудудий филиалларга ташриф буюриб, кўргазма шаклида ташкил этилган техникалар билан танишиш ва шу жойнинг ўзида шартнома имзолаш имконияти яратилди;
- Вилоятларга элтувчи катта йўлларда махсус қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмалари ташкил этилди.


Хўш, натижалар қандай бўлди? Албатта ижобий. Буни қуйидаги рақамлардан ҳам кўриш мумкин:

















