ЖАРда умуммиллий карантин тугатилди
Жанубий Африка Республикаси 1 май куни коронавирус пандемияси сабабли киритилган ва 5 ҳафта давом этган умуммиллий карантиндан чиқди. Карантин ўрнига бир қатор чекловлар, жумладан соат 20дан соат 5гача комендантлик соати амал қилади.
Шу билан бирга ЖАР президенти Сирил Рамапоса пандемияга қарши кураш бўйича чораларни қўллаб-қувватлашга қўшимча 75 минг ҳарбий йўллашни буюрган. Унинг айтишича, ҳарбийлар нафақат фуқаролар томонидан карантин чораларига риоя қилиниши ортидан кузатади, балки тиббий ходимларга ёрдам кўрсатади.
Мамлакатда умуммиллий карантин 26 март куни киритилган. Охирги маълумотларга кўра, ЖАРда коронавирусга чалинганлар 5647 кишини, ундан вафот этганлар 103 кишини ташкил қилмоқда. ЖАР коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича Африкада 1-ўринни эгалламоқда.
Ҳукумат қатъий карантин чораларидан чиқиш касалланиш ҳолатларининг ортишига олиб келишидан хавотирланмоқда. Бироқ ҳукуматда карантиндан чиқишдан бошқа илож қолмаган, чунки ижтимоий тузилма ва иқтисодиёт инқирози хавфи юзага келганди.
ЖАР ҳукумати томонидан пандемиядан секин-аста чиқишнинг вазият ўзгаришига қўра муносабат билдирувчи режаси ишлаб чиқилди. У чекловларнинг 5 та даражасига асосланган. 1 майдан 5-даража бекор қилиниб, 4-даража киритилди. У карантин режимига нисбатан баъзи енгиллаштиришларни назарда тутади.
Бу даража комендантлик соати киритилиши билан бир қаторда тиббий ниқобларнинг уйдан ташқарида мажбурий тақиб юрилишини, одамларнинг асосан уйда қолишларини ва меҳнат фаолиятини тикламаган бўлсалар, уйни ўта зарур ҳолларда тарк эта олишларини англатади. Бироқ умуммиллий карантиндаги каби махсус пропусклар бўлмайди. Шу билан бирга соат 6дан 9гача ва уйдан 5 кмдан узоқроққа кетмаган ҳолда спорт билан шуғулланишга, жумладан югуриш ва велосипед учишга рухсат берилади.
Шунингдек, ушбу даражада ЖАРга хорижликларнинг киришига тақиқлов сақланиб қолади, ҳаво ва денгиз алоқаси тикланмайди. Одамларнинг вилоятлараро ҳаракатланишига тақиқлов амал қилиши давом этади.
Шунингдек, оммавий йиғинлар ва диний маросимлар тақиқлов остида қолади.
Шу билан бирга ЖАР президенти маҳаллий ҳокимиятларга вазиятга ва соғлиқни сақлаш тизими ҳолатига қараб ўз чекловларини ўрнатиш ҳуқуқини берди. Бироқ бу ҳаракатлар умуммиллий ҳаракатлар билан мувофиқлаштирилиши лозим.
Мавзуга оид
11:30 / 19.10.2024
ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
14:40 / 05.08.2024
ЖАРда 90 нафар эфиопиялик мигрант одам савдоси билан шуғулланувчилардан озод қилинди
11:48 / 15.06.2024
Сирил Рамапоса ЖАР президенти этиб қайта сайланди
21:03 / 01.06.2024