Kun.uz Ўзбекистон бўйлаб 200дан ортиқ муҳтож оилага молиявий ёрдам кўрсатди
Kun.uz сайти коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатишда кўмаклашиш мақсадида муборак Рамазон ойида мамлакат бўйлаб муҳтож оилаларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда.
Таҳририят жамоаси томонидан эҳтиёжманд, айниқса карантин даврида даромадсиз қолган ҳамюртларимизнинг 200дан ошиқ кишилик рўйхати шакллантирилиб, 29-30 апрель кунлари уларнинг ҳар бирига 1 миллион 200 минг сўмдан моддий кўмак кўрсатилди.
Kun.uz ўз молиявий имкониятидан келиб чиққан ҳолда, ушбу кўмак дастурини яқин 3 ой давомида Аллоҳ қодир қилганича ҳар ой давом эттиришни ният қилган.
Шундай синовли ва эҳсонга ҳақдорлар кўпайган кунларда бир-биримизга яхши намуна бўлиб, атрофдаги муҳтожларга бефарқ бўлмайлик.
Аллоҳ Рамазон ойида барчамизнинг ихлос билан қилган амалларимизни қабул қилсин, ажр-савобини кўпайтириб берсин. Имкони етган тадбиркорларимизни хайрли ишларда фаол ва ўрнак бўлишга чақириб қоламиз.
Тадбиркорлар ва бошқа барча саховатли ака-укалардан хайрли ишларда фаол бўлишни сўраб қоламиз. Шу ўринда Қуръони каримдан Аллоҳнинг баъзи оятларини келтиришни жоиз деб билдик:
«Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхши. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювади. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир». (Бақара сураси, 271-оят)
«Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта қилиб кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтарилурсиз». (Бақара сураси, 245-оят)
Изоҳ:
Аллоҳ йўлида садақа қилган одамларнинг садақаларини Аллоҳ ҳеч қачон зое кетказмайди ва садақа қилинган мол-у дунёни Аллоҳ шу дунёдаёқ кўп қилиб қайтариб беради ва охиратдаги савоби унданда зиёда бўлади. Зеро ҳар бир инсоннинг ризқини кўп ёки тор қилиб қўйгувчи зот Аллоҳдир. Бандаларга берилган ризқ омонат ва синов учундир.
Мавзуга оид
21:56 / 09.02.2024
Украина АҚШ ёрдами блокланган тақдирда давлат бюджетини молиялаштиришнинг муқобил режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
21:48 / 04.12.2023
АҚШ Украинага ёрдам бериш учун ресурслар тугаётганини маълум қилди – ОАВ
20:20 / 08.11.2023
ЕОТБ Марказий Осиёда очликка қарши кураш учун 1 млрд доллар ажратади
00:09 / 03.10.2023