Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Туркманистоннинг коронавирус тарқалишига қарши кўраётган чораларига баҳо берди
Туркманистон расмий ҳукуматининг маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаган.
Фото: Getty Images
Туркманистон ўз ҳудудини санитар ҳимоялаш бўйича жуда жиддий чораларни қабул қилди ва бу муаммога бошқа мамлакатлар сингари жиддий ёндашмоқда, деди ЖССТнинг Туркманистондаги офиси раҳбари Паулина Карвовска.
Унинг сўзларига кўра, Ашхобод янги вирус тўғрисидаги дастлабки хабарлардан кейиноқ вируснинг мамлакат ҳудудига кириб келмаслиги учун энг юқори даражадаги қарорларни қабул қилган.
Карвовска шунингдек, Туркманобод ва Туркманбоши шаҳарларидаги тиббиёт муассасаларига қилган ташрифи тўғрисида ҳам сўз юритди.
"Ташриф давомида Туркманистон томонидан мамлакатга коронавирус кириб келишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдик. Бу марказлар беморларни тезда даволаш ва изоляция қилишда муҳим роль ўйнайди", - деди у.
Карвовска ЖССТ Туркманистондаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни қандай баҳолаши тўғрисидаги саволга бу масалада Туркманистон соғлиқни сақлаш органларига таянишини айтиб жавоб берди.
"Биз тасдиқланган ҳолатлар бўйича Туркманистон соғлиқни сақлаш органлари маълумотларига таянамиз ва шу вақтгача бундай ҳолатлар ҳақида маълумот келиб тушмади, - деди у.
Туркманистон расмий ҳукуматининг маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаган.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026