Жаҳон | 12:44 / 03.05.2020
5528
2 дақиқада ўқилади

Токиода ўзини изоляциялашга риоя қилиниши ортидан кузатувчи “полиция” пайдо бўлди

Токиода фаол фуқаролардан иборат бўлган ўзини изоляциялашга риоя қилиниши ортидан кузатувчи “полиция” пайдо бўлди. Бу фаоллар шаҳар бўйлаб юриб, кафелар, ўйин салонлари каби очиқ кўнгилочар жойларни излаб, уларнинг ёпилишини талаб қилмоқда.

Фото: REUTERS

Бу ҳақда Tokyo Shimbun нашри хабар берди.

Улар бундай жойлар ёпилиши талаб қилинган эълонлар жойлаштиришмоқда. Бу эълонларнинг матни одатда бундай кўриниш олган: “Илтимос, фавқулодда вазият тугамагунча ишлашдан тийилинг. Агар буни қилмасангиз, мен полицияга хабар қиламан”.  

Бу орада Токио маъмурияти изоляция вақтида барча кўнгилочар муассасалардан ҳам ёпилишни талаб қилмаган. Улардан кўпи санитар-гигиеник меъёрларга риоя қилган ҳолда ишлашда давом этмоқда. 

Кўпчиликда нима учун “ўзини изоляциялаш полицияси”нинг ўзи уйда қолмаётгани борасида савол туғилмоқда. Ҳаттоки “Ўзини изоляциялаш полицияси, ўзингизни изоляция қилинг” деган чақириқлар ҳам пайдо бўла бошлаган. 

Бу орада Asahi нашрининг хабар беришича, бутун Япония бўйлаб коронавирусга чалинганларга салбий муносабат кўпаймоқда. Мисол учун, Окинава префектурасидаги қишлоқлардан бирида маҳаллий аҳоли қишлоқ раҳбариятидан коронавирусга чалинган ўқувчи номини ошкор қилишни талаб қилган. Нагояда эса болалар боғчаси онаси коронавирусга чалинганлар даволанаётган шифохонада ҳамшира бўлиб ишловчи болани қабул қилишдан бош тортган. Киотода номаълум кимса талабалар базм уюштиргандан кейин коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд қилинган университетларидан бирини ёқиб юбориш билан таҳдид қилган. 

Айни вақтда Кунчиқар мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 15,5 мингдан кўпроқни, вафот этганлар 530 нафарни ташкил қилмоқда. Охирги суткада мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича антирекорд қайд қилиниб, 31 киши вафот этган. Аввалги антирекорд 23 апрелда қайд қилинган бўлиб, ўшанда вирус қурбонлари 29 нафарни ташкил қилган.

Мавзуга оид