07:21 / 03.05.2020
7625

Уоррен Баффет компанияси коронавирус сабабли 50 млрд доллар йўқотди 

Энг йирик акциядори Уоррен Баффет ҳисобланувчи Berkshire Hathaway компанияси 2020 йилнинг 1-чораги учун ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, компания коронавирус пандемияси ортида 1-чорак натижаларига кўра, 49,7 млрд доллар зиён кўрган. 

Фото: Alex Wong / Getty Images

Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. Бу қиймат компаниянинг 2019 йилдаги умумий тушумининг 20 фоизини ташкил қилади.

Компаниянинг операцион даромади 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга ошиб, 5,87 млрд долларни ташкил қилган. Акциялар портфели 55,5 млрд долларга камайган.  

Акциялар портфелида темир йўл оператори BNSF, саноат ва энергетика компаниялари учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Precision Castpart, Boeing авиакомпанияси ҳамда пойафзал ва тикувчилик бизнеси акциялари кўпроқ қадрсизлашган. 
 
Berkshire Hathaway’нинг акциялари эса 19 фоизга арзонлашган. 

Апрель бошида Баффет ўз акциялар портфелида авиакомпаниялар улушини қисқартиргани маълум бўлган. Аввал унинг Delta Air Lines авиакомпаниясидаги улуши 11,1 фоизни, Southwest Airlines’даги улуши 10,4 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳозирда бу улушлар мос равишда 18 ва 4 фоизга камайган.  

Баффетт дунёдаги энг йирик сармоячилардан бири ва Berkshire Hathaway раиси ҳисобланади. Forbes маълумотларига кўра, унинг айни вақтдаги бойлиги 72 млрд долларни ташкил қилмоқда. У бу кўрсаткич бўйича энг бой одамлар рўйхатида 5-ўринни эгалламоқда.  

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top