Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда вояга етмаган болалар иштирокида содир бўлган ЙТҲда 8 ёшли бола вафот этди
Ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 3 май куни соат 20:00ларда Сурхондарё вилояти, Узун тумани Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-108В автомобиль йўлининг 9-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1983 й.т. Д.Г. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдалар 2012 й.т. Р.Ш. ва 2013 й.т. Ш.Х.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 8 ёшли Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Вояга етмаган пиёда 7 ёшли Ш.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, ҳайдовчилар йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026