Ўзбекистон | 08:17 / 06.05.2020
5273
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди 

Коронавирус инфекцияси пандемияси оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ван И ва Абдулазиз Комилов

2020 йилнинг 5 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кўп томонлама Ўзбекистон-Хитой стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг муҳимлигини қайд этдилар.

Олий ва юқори даражадаги тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Эпидемиологик ҳолатнинг яхшиланиши билан ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини, Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг соҳавий кичик қўмиталари йиғилишларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Карантин чекловлари шароитида икки томонлама алоқаларнинг долзарб жабҳаларини муҳокама қилиш учун ҳамкорликнинг янги форматларидан фаол фойдаланишга келишиб олинди.

Коронавирус инфекцияси пандемияси оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

ТИВ раҳбарлари Афғонистонда тинчлик музокаралар жараёнини бошлашга кўмаклашиш механизмларини ҳам алоҳида кўриб чиқдилар.

БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро структуралар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди, дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид