Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон бош вазир ўринбосари Сирдарёга келди
6 май куни Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши ва кейинчалик Қозоғистон ҳудудини сув босиши ҳолатини ўрганиш ҳамда вазият юзасидан Ўзбекистон билан умумий ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш мақсадида Сирдарёга ташриф буюрди. Бу ҳақда Сирдарё ҳокимиятининг матбуот хизмати маълум қилди.
Қозоғистон бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ва вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев кутиб олган.
Делегация вертолёт авиацияси ёрдамида Сирдарё сув омбори атрофи ҳудудларини кўздан кечирган.
Шунингдек, Қозоғистондаги Туркистон вилояти ва Ўзбекистон Сирдарё вилояти ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик, кўмак масалалари ҳамда аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
21:44 / 04.03.2026
Сирдарёда тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 10 триллион сўм ажратилади
19:33 / 03.03.2026