Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ҳайдовчи бошқарув вақтида ухлаб қолиб ЙТҲ қурбони бўлди
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 8 май куни соат 09:00ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 1029-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1989 й.т. Д.М. “Кобальт” русумли транспорт воситасини “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича Самарқанд томон бошқариб кетаётиб, чарчоқ сабабли рулда ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Натижада, ҳайдовчи, 31 ёшли Д.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчилар, чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармаслигингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
13:20 / 21.05.2026
Фарғонада вояга етмаган шахс Malibu'да учта болани уриб кетди. Улардан бири вафот этди
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
12:22 / 16.05.2026