Жаҳон | 14:17 / 11.05.2020
4274
1 дақиқада ўқилади

Эронда 16 майдан мактаблар очилади

Мамлакатда коронавирус аниқланган илк кунларданоқ мактаблар ва бошқа ўқув муассасалари маҳаллий миқёсда ёпилганди. Кейинроқ касаллик тарқалиши авж олганидан сўнг бутун мамлакатдаги мактаблар ёпилди.

Фото: Reuters

Эрон ҳукумати 16 майдан мактабларни очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати вакили Али Рабий маълум қилди.

"Биз 16 майдан тиббий кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда барча мактабларни очишга қарор қилдик, аммо ўқувчиларнинг мактабга келиши мажбурий бўлмайди", - деди у IRINN телеканали эфирида.

Мамлакатда коронавирус аниқланган илк кунларданоқ мактаблар ва бошқа ўқув муассасалари маҳаллий миқёсда ёпилганди. Кейинроқ касаллик тарқалиши авж олганидан сўнг бутун мамлакатдаги мактаблар ёпилди. Дарслар телевидение орқали ўтилди.

Эронда айни пайтда коронавирус юқтирганлар сони 107 мингдан ошган, 6,6 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид