Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги» қонунни маъқуллади
Сенат аъзолари “Давлат божи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинмоқда.
Нотариал амалиётда, хусусан, битимларни тасдиқлаганлик ва мерос ишларини расмийлаштирганлик учун давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятларига аниқлаштирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун эса ундириладиган айрим давлат божи тўловларинг миқдорлари оптималлаштирилмоқда.
“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи ундирилиши бўйича Қонунга тегишли қўшимча киритилмоқда.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга адвокатлик тузилмалари, уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, юридик маслаҳатхоналарнинг низомларини давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олганлик учун ундириладиган давлат божи ставкалари бўйича қўшимча киритилмоқда.
Қонуннинг қабул қабул қилиниши давлат божи ставкалари оптималлаштирилиши ва давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари аниқлаштирилишига хизмат қилади. Шунингдек, адвокатлик фаолияти ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик, адвокатлик тузилмаларини, уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни, юридик маслаҳатхоналарнинг низомларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олганлик учун ундириладиган давлат божи ставкалари белгилаб берилади.
Сенаторлар Қонунни маъқуллади.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
23:10 / 25.05.2026