Президент Шавкат Мирзиёев 4 май куни ёқилғи-энергетика тармоғида самарадорликни ошириш, энергия сарфини мақбуллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш, ҳуқуқий-меъёрий қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга қўшимча шарт-шароит яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ва республикамизда қуёш ва шамол электр станциялари қуриш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувда қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) табиий газ ва нефт тақчиллигини ҳал қилишга ёрдам бериши ва ҳеч бўлмаганда, истеъмолчилар харажатларини икки баравар камайтириши таъкидланди.

2030 йилга келиб, 5 ГВт қувватга эга қуёш электр станциялари ва 3 ГВт қувватга эга шамол электр станциялари қурилиши ҳисобига қайта тикланадиган энергия манбалардан умумий қуввати 8 ГВт электр энергияни ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Молия вазирлиги департаменти директори ўринбосари, энергетика бўйича эксперт, Германия қуёш энергияси ассоциацияси ва халқаро атроф муҳит муҳофазаси бўйича Александр фон Гумбольдт жамғармаси aъзоси Равшан Хўжанов cоҳадаги муаммолар ва кутилаётган ўзгаришлар юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Равшан Хўжанов

Ўзбекистонда энергетика соҳасини ривожлантиришда халқаро молия институтлари фаол иштирок этмоқда. Уни ривожлантириш учун салмоқли кредит ва қарз маблағлари йўналтирилмоқда.

Мамлакат мустақиллигининг дастлабки даврларида объектив сабабларга кўра соҳага эътибор етарли эмас эди. 2016 йилда президентимиз ташаббуслари билан ушбу соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширишга киришилди.

Ўтган йили Энергетика ислоҳотлари бўйича халқаро форумда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров мамлакат электр энергетика саноати инвестиция дастурининг 2030 йилгача бўлган асосий йўналишлари ҳақида гапириб, ушбу соҳада реабилитация ва ислоҳотларни амалга ошириш учун