Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2636тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 16 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 14 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2636 нафарни ташкил қилмоқда.», дейилади вазирлик хабарида.
16 нафар янги касалланиш ҳолатининг 6 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 10 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.
Бугун ҳозирча 24та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 60 нафар бемор тузалди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил қилмоқда.
Шифохоналарда 489 нафар бемор касалликдан даволанмоқда, улардан 11 нафари оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025