Жамият | 18:45 / 15.05.2020
8291
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги қатор халқаро брендлар вирусология клиникаси шифокорларига совғалар улашди

Mars Wrigley, Mondelez Turkey, Ferrero, Unilever ва Danone корхоналари Havas дискаунтерлар тармоғи билан ҳамкорликда Covid-19 пандемиясининг Ўзбекистонга илк зарбасини қабул қилган Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти ходимларига миннатдорчилик билдирди.

Миннатдорчилик тариқасида, ҳозирги мураккаб шароитда тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларига ва уларни сабр-тоқат билан уйда кутаётган оила аъзоларига совғалар тақдим этилди.

«Юртимиз шифокорлари – ҳақиқий қаҳрамонлардир. Ҳурматли тиббиёт ходимлари ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, халқимиз соғлиги йўлида тун-у кун қилаётган меҳнати ҳар биримиз учун юксак жасорат, ўз касбига садоқат ва инсонпарварлик намунаси бўлмоқда. Улар борки, соғлиғимиз, ҳаётимиз ишончли қўлларда эканига ишончимиз комил.

Бундан ташқари, пандемияни тўхтатиш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар юқори самарадорликка эгалигини ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари юқори малакага эгалиги, тажрибаси туфайлигина пандемиянинг кенг тарқалишига йўл қўйилмади, мазкур вазият эса тўлиқ назорат остида сақланиб қолинди.

Ҳурматли шифокорлар, касбингизга садоқатингиз, жасоратингиз ва фидокорлигингиз учун сизга катта раҳмат. Сиз юртимизни ҳар қандай касалликлардан сақлай оладиган ишончли қалқонимизсиз. Муборак Рамазон ойи сизга соғлик, эзгу ишларингизни давом эттириш учун куч-қувват, оилангизга файз-у барака, бахт-шодлик олиб келсин. Барча ўйлаган эзгу ниятларингиз амалга ошсин, ибодатларингиз эса қабул бўлсин», – дейилади қўшма хайрия лойиҳаси ташкилотчиларининг миннатдорчилик номасида.

Мавзуга оид